ЖССТ коронавирус вакцинасини патент билан ҳимоя қилишни тўхтатишга чақирди

None
None
JENEVA. TASS - Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцина ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш учун дунё мамлакатларини коронавирусга қарши вакцинани патент билан муҳофаза қилишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

У АҚШнинг чоршанба куни эълон қилинган «COVID-19 вакциналарини интеллектуал мулк ҳуқуқидан вақтинча олиб ташлаш тўғрисида»ги қарорини мамнуният билан қабул қилди. «Биз бошқа мамлакатларни ушбу мисолга эргашишга чақирамиз», - деди у. Шунингдек, у замонавий дунёдаги эпидемиологик вазиятни «мисли кўрилмаган ҳаракатларни талаб қиладиган мисли кўрилмаган инқироз» деб таърифлади.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, «ҳозир ҳар ҳафта дунёда 100 мингга яқин одам вафот этмоқда, биз сурункали вакцина инқирозини бошдан кечирмоқдамиз». У Жаҳон Савдо Ташкилотидан «бундай ҳолатлар учун» интеллектуал мулк ҳуқуқларини олиш имкониятини тақдим этишини сўради.

Патент орқали муҳофаза қилишнинг бекор қилиниши вакцина технологиясини биргаликда ишлатишга имкон беради. Ташкилот давлатларни технологияларни узатишни қўллаб-қувватлашга ва ишлаб чиқарувчиларни технологиялар ва ушбу йўналишдаги бошқа фан янгиликларини баҳам кўришга ундамоқди.

Сўнгги хабарлар