Ўзбекистон ШҲТ раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram-каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон раислиги даврида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан зиёд тадбирларни ўтказиш режалаштирилган», - деди Ш.Асадов.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти Душанбеда бўлиб ўтган саммит чоғида ШҲТга раислик қилишнинг устувор йўналишларини, шу жумладан ташкилотнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш, ахборот хавфсизлиги соҳасида экспертлар форумини ташкил этиш, ШҲТ эзгу ният элчиси институтини жорий этиш ва туризм соҳасидаги ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ҳақида айтиб ўтган.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар