Семейда 10 нафар ўзбекистонлик ноқонуний ишлаган

None
None
SEMEI. Kazinform - Семейда ноқонуний ишлаётган 10 нафар ўзбекистонлик аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон вилояти полиция бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, рейд давомида полиция ходимлари Қозоғистон Республикаси ҳудудида тегишли рухсатномасиз ишлаётган 10 нафар Ўзбекистон фуқаросини аниқладилар.

«Ушбу факт бўйича улар Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисмига биноан жиноий жавобгарликка тортилиб, маъмурий ҳибсга олинган. Бундан ташқари, иш берувчига ваколатли органнинг рухсатисиз чет элдан ишчи кучини жалб қилганлиги учун Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 519-моддаси 5-қисмига асосан 30 ойлик ҳисоб кўрсатгичи (87 510 тенге – Таҳр.) миқдорида жарима солинди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Миграция хизмати доимий равишда мамлакатда ишлаётган чет элликлар меҳнатининг қонунийлигини текширади.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли

Сўнгги хабарлар