Қозоғистонда 54 давлат фуқаролари учун визасиз режимнинг тўхтатиб турилиши узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича ҳаракатлар доирасида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати дунёнинг 54 мамлакати фуқаролари учун бир томонлама визасиз режимнинг амал қилишини 2021 йил 31 декабригача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига асосланиб.

«Мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш доирасида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати 54 мамлакат фуқаролари учун бир томонлама визасиз режимнинг амал қилишини 2021 йил 31 декабригача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрь ойида визасиз режим 2021 йил 1 майгача узайтирилган эди.

Сўнгги хабарлар