Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Покистон Бош вазири билан учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасини қайд этди.

Давлат раҳбари умумий манфаатли соҳаларда транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлашнинг янги имкониятларини кўриб чиқишга чақирди. Қозоғистон Президенти савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, Имрон Хонни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Покистон Бош вазири икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган логистика имкониятларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, Қозоғистон Президентини Покистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Учрашувда Афғонистондаги вазият ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Сўнгги хабарлар