Бугун - Ватан ҳимоячилари куни

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 7 май - Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилган кун. Қозоғистонликлар ушбу кунни Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонламоқда, деб хабар беради Kazinform.

1992 йил 7 майда Давлат мудофаа қўмитаси Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Шу куни Президент Н.А.Назарбоевнинг Фармони билан Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилди. Ушбу кун мамлакатда миллий байрам ва дам олиш кунидир.

1991 йил 25 октябрда Қозоғистон Президентининг Фармони билан Қозоғистон ССР Давлат мудофаа қўмитаси ташкил этилди. Кейинчалик у Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. 1992 йил 7 майда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг махсус Фармони имзоланди. Ушбу Фармонга биноан республика ҳудудидаги СССР Қуролли Кучларининг муассасалари, бўлинмалари ва тузилмалари Қозоғистон Республикаси ваколатига ўтказилди. Олий Бош қўмондон сифатида Президент Қуролли Кучларни бошқаришни ўз зиммасига олди. Президентдан ташқари генерал-полковник Сағадат Нурмағамбетов бевосита мудофаа билан шуғулланадиган биринчи мудофаа вазири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Давлат раҳбари ҳарбий хизматчиларга ва ички ишлар идоралари ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлагани ҳақида хабар бергандик.


Сўнгги хабарлар